Ер солиғи
Энди экин экилмаган ёки ободонлаштирилмаган томорқа учун уч баробар ер солиғи тўланади
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддасига Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланишини белгиловчи қўшимча киритилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.
Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-454-сон қонуни билан киритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: