Jamiyatning faoliyati
“Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти мустақиллик даврида тармоқ буйича ўтган 25 йил мабойнида бир қанча самарали ва ижобий ўзгаришларни амалга оширди.
“Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти 1975 йилда қуриб ишга туширилган. Жамият “Уздонмахсулот” акциядорлик компанияси тасарруфида бўлиб, асосий фаолияти донни сақлаш ва уни қайта ишлашдан иборат. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради. Жамиятнинг худудида ғаллахона, тегирмон, омухта ем тайёрлаш цехлари мавжуд.
Ғаллахона 68 000 тонна донни сақлаш сиғимига эга. Асосий вазифаси донни қабул қилиш, сақлаш ва донни дон чиқиндиларидан тозалаб тегирмон учун меъёрий даражага етказиб бериш.
Тегирмон цехи: 2-та (А ва Б) секциядан иборат, хар бири бир кунда 250 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга. Бир биридан алохида автоном холатда ишлаш имконияти бор.
Хозирги кунда эхтиёжига қараб фақат А-секциягина ишлатилмоқда. Махсулот сифати яхши. Омборда ун махсулотлари узоқ сақланиб қолмайди.
Омухта ем цехи: Цехнинг қуввати бир кунда 155 тонна омухта ем ишлашга эга. Хозирги кунда ем аралашмаси ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада махсулот сифатини назоратини кучайтириш мақсадида ISO 2001:2008 (O‘z Dst ISO 9001:2009) сифатни бошқариш тизими жорий қилинган ва тўғрида Uz SMT 04.021.01390 сонли cертификат олинган.
Корхона 1997 йилда Мархамат, Шахрихон, Бўз, Улуғнор туманларида дон етиштирувчи фермер хўжаликларига ўз дала майдонларига яқинроқ бўлишлиги учун дон хосилини қабул қилиб олиш учун шахобчалар ташкил қилинган. Натижада қўшимча иш ўринлари яратилган. Хар бир шахобчага 80 нафар коллеж битирувчиси мавсумий ишга қабул қилинади.
Шу йили Асака дон қабул қилиш шахобчасида Республика вилоятларига уруғлик дон етказиб бериш мақсадида уруғлик дон тайёрлаш цехи ишга туширилди. Сарф қилинган маблағ 113 910 минг сўмни ташкил қилган. 2012 йилда уруғлик цеҳида модернизация ишлари амалга оширилиб, хозирги вақтда янги замонавий дон тозалаш технологиясига асосланган Германияда ишлаб чиқарилган “Петкус” линияси олиб келиниб қуриб ишга туширилган. Қуввати бир суткада 300 тонна сара уруғ тайёрлайди. Ушбу лойихага 1 571 739 минг сўм маблағ сарфланди. 1998 йил шахобчада 2 та металконструкцияли айвон қуриб битказилди. 83 179 минг сўм маблағ харажат қилинди. Асака дон қабул қилиш шахобчасига 1999 йилда дон сақлаш мақсадида “Кисловодск” типида 3 та омбор 255 386 минг сўм маблағ эвазига қуриб битказилиб ишга туширилди. 2000 йил яна худди шундай 3 та омбор Мархамат дон қабул қилиш шахобчасига 290 362 минг сўм маблағ сарфланиб ишга туширилди.
Бундан ташқари 2014 йилда Улугнор дон қабул килиш шахобчасида 5000 тонналик, Бўз дон қабул қилиш шахобчасидаги 4000 тонна сиғимга эга бўлган омборларни ва омухта ем комплекисини том қисимлари қайта таъмирланиб, «профнастил» билан ёпилди. Омухта ем комплекисида бўш холда турган бункерларга 10 000 тонна дон сақлаш имконияти яратилди. Бу омборлардаги барча таъмирлаш ишларига 385 898 минг сўм сарфланиб корхонанинг ўз маблағлари хисобига бажарилди.
“Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти Россия Федерациясининг қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институти “Кубаньзерно” ИТБ МЧЖ ўртасида 2013 йил 14 августда 11/13-сонли 162 000 (бир юз олтмиш икки минг)АҚШ доллари эквивалент қийматида 120 тонна истиқболли супер элита уруғлик буғдойи олиб келиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг белгиланган тақсимотларига асосан Андижон вилояти фермерларига экиш учун тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли, 2012 йил 21 ноябрдаги ПҚ – 1855 сонли ва 2013 йил 2 августдаги ПҚ-2017-сонли қарорларини бажариш юзасидан “Асакадонмахсулот”АЖ нинг тегирмон цехини иш фаолияти ўрганиб кўрилганда 2012-2013 йиллар давомида ишлаб чиқариш қувватлари пасайиб кетганлиги махсулот сифати хам яхши эмаслиги учун тегирмонни А-секциясида реконструкция ва айрим технологик жихозларни модернизация қилишга қарор қилинди. Бу ишларни амалга оширишдан олдин корхона мутахассислари томонидан эски тегирмонни салбий томонлари чуқур ўрганилиб, энг янги, энг юқори самара билан ишлайдиган технологик жараён танлаб олиниб шу асосда ишлайдиган Туркия давлатини «Эркан Макина» компаниясида ишлаб чикарилган 309.8 минг АҚШ долларида тенг бўлган технологик жихозлар сотиб олинди. Корхонани молиявий холатини ушлаб туриш учун тегирмонни Б-секциясини тўхтатмасдан зарурий моддий ва техник захиралар яратилиб, А-секциясида 2014 йил август ойида юргизиш созлаш ишлари якунланди. Сентябр ойининг бошидан бошлаб янги ун махсулоти сотувга чиқарилди. Ўтказилган реконструкция ва модернизация натижасида махсулот сифати юкори даражага ошди. Ишлаб чиқариш куввати 1,5 бараварга ошди. Электро-энергия сарфи 25 фоизга камайди. Цехни санитар холати, ишчиларни иш шароитлари яхшиланди. Тегирмон цехини реконструкция ишларига жами бўлиб 1 287 476 минг сўм маблағ сарфланди. Шундан 698 млн сўм маблағ банк кредити хисобидан қолган қисми жамиятнинг ўз хисоб рақамидан тўланди. Сарфланган харажатлар 10-11 ой ичида қўшимча фойда ва электр-энергияни иқтисод қилиш хисобига қопланди.
unЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17-ноябрдаги “2015 йил инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2264-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 8-январдаги “Озиқ-овқат лойихалари тўғрисида”ги 01-03-13-10-сонли хамда 2015 йил 7-январдаги “Худудий лойихалар тўғриси”ги 03/1-5454 сонли дастурларига асосан 2015 йилда тизим корхоналари томонидан мавжуд цехларни модернизация ва техник қайта жихозлаш хамда янги қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш мақсадида жамият томонидан 2015 йилда жамият худудида 15 000 тонналик ёпиқ сиғим омборхона қуриш, замонавий технологиялар асосида нон ишлаб чиқариш цехи қуриб ишга тушириш дастурга киритилга
Хозирги кунда жамият худудида 15 000 тонналик ёпиқ сиғим омборининг 6 000 тонналик сиғимга эга бўлган омбори қуриб битказилиб ишга туширишга тайёр холатда. Ушбу омборга 762 628 минг сўм маблағ сарифланди. Қолган 9 000 тонналик ёпиқ сиғим омборхонанинг қурилиш ишлари давом этмоқда.
Нон ишлаб чиқариш цехини технологик ускуналарни сотиб олиш учун Туркиянинг “ERKAN MAKINA ENDUSTRI IML. SAN. TIC.LTD.STI” компанияси билан 10.02.2015 йил №150210-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг умумий баҳоси 150 минг АҚШ долларини ташкил қилади ҳозир бу шартномани кўриб чиқиб ҳулоса олиш учун “КОНСАЛТИН ХИЗМАТИ” ташкилотига топширилиб, нон цехи қурилиш ишлари буйича хужжатлар тайёрланмокда.
“Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Асака “Иссиқ нон” унитар корхонаси 2013 йил қайта модернизация қилиниб, Германиянинг “WAHTEL” ускуналари олиб келиб жихозланди, буни оқибатида 9 та иш ўрни яратилди.
Жамиятда 2011 йил адир ҳудудида 5 га интенсив боғ ташкил қилинган бўлиб, 1950 дона олма, 400 туп гилос кўчатлари экилган. Атрофи тўлиқ темир панжаралар билан тўсилган. Корхонамиз худудида 1000 м/кв жойига иссиқхона қурилган. Керакли жихозлар билан жихозланди ҳозирги кунда иссиқхонада бодринг ва памидор маҳсулотлари етиштирилиб жамият ишчи ходимларни ижтимоий химоялаш мақсадида бепул тарқатилмоқда.
Жамиятда жами 452 нафар штат бирлиги мавжуд бўлиб, бундан ташқари хар йили дон қабул қилиш мавсумига хар бир шахобчаси учун ахолини бандлигини таъминлаш мақсадида 100 га яқин жами 500 нафар ишчилар қабул қилинади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 3 апрелдаги 03-15-21-сонли топшириғига хамда “Уздонмахсулот” АКнинг 2013 йил 3-апрел кунги 6-1-13/45-370-сонли хатига асосан Асака озиқ-овқат саноати касб-хунар коллежи бириктирилган бўлиб, коллеж билан хамкорлик алоқалари йўлга қўйилган хамда коллеж билан битирувчиларининг иш билан таъминлашда доимий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Бундан ташқари корхонада коллеж ўқувчилари учун барча қулайликларга эга алохида ўқув хонаси ташкил қилинган. Корхонада ёш кадрлар захирасида штат бирлиги тасдиқланган бўлиб, шунга асосан коллеж битирувчиларини ишга қабул қилинмоқда.
Жамиятда ахоли бандлигини таъминлаш мақсадида 22 нафар касаначи фаолият курсатмоқда.
Bizning mahsulotlar
Qishloq xo'jaliklari va qushlar uchun ozuqa
“Asakadonmahsulotlari” aksiyadorlik jamiyati qishloq xo’jalik hayvonlari va qushlar uchun aralash ...
I va II nav bug'doy uni
“Asakadonmahsulotlari” aksiyadorlik jamiyati bug’doy unining I va II navlarini ishlab ...
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: